locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Милан” Эндрикни ижарага олмоқчи

Италияликлар бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Италиянинг “Милан” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Италияликлар бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда FootballTransfers нашри Фабрицио Романога таяниб хабар берди.

Манбага кўра, “Милан” раҳбарияти Эндрикнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва уни жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришга қодир футболчи деб ҳисоблайди. Клуб бразилиялик иқтидорни ўтган ёзда ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилган, бироқ музокаралар ижобий якунланмаган. Италияликлар “Реал”нинг январдаги қарорини кутишга тайёр.

Романонинг таъкидлашича, Эндрикка Италиянинг “Рома” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, Англиянинг бир қатор жамоалари ҳам аввалроқ футболчининг вазиятини кузатган. Бироқ “Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчини таркибда сақлаб қолиш тарафдори экани айтилмоқда.

Маълумот учун, Эндрик жорий мавсумда “Реал Мадрид”нинг асосий таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Бразилиялик ҳужумчи барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда қатнашиб, битта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган. Унинг келажаги қишки трансфер ойнаси яқинлашган сари янада фаол муҳокама қилинмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг