locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» раҳбарияти Хаби Алонсонинг келажаги бўйича қарор қабул қилди — ОАВ

Испаниялик мутахассиснинг келажаги сўнгги ҳафталарда қайд этилган қониқарсиз натижалардан сўнг муҳокама мавзусига айланган.
Футбол
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хаби Алонсони истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти. Испаниялик мутахассиснинг келажаги сўнгги ҳафталарда қайд этилган қониқарсиз натижалардан сўнг муҳокама мавзусига айланган. Бу ҳақда FootballTransfers нашри Daily Mail маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Алонсога ишонч билдиришда давом этмоқда ва унга жамоадаги муаммоларни бартараф этиш учун қўшимча вақт бериш ниятида. Гарчи «Челси» сўнгги тўртта Премьер-лига учрашувининг учтасида мағлубиятга учраган бўлса-да, мураббийни зудлик билан алмаштириш масаласи кун тартибида эмас.

Шу билан бирга, жамоанинг собиқ футболчиси Жейсон Канди клубнинг ҳозирги ҳолатини кескин танқид қилган. Унинг фикрича, яқин ҳафталарда ижобий ўзгариш кузатилмаса, Алонсонинг лавозими хавф остида қолиши мумкин. Бироқ клуб раҳбарияти ҳозирча испаниялик мутахассиснинг ишини давом эттиришини маъқул кўрмоқда.

Маълумот учун, 44 ёшли Хаби Алонсо 2026-йил ёзида «Челси» бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг қўл остида Лондон клуби мавсумни барқарор ўтказа олмаяпти. Жамоа айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалининг саккизинчи поғонасида бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг