locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кварацхелиянинг 16 ёшли укаси Европа грандлари эътиборига тушди

Грузиялик футболчига Англиянинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Хвича Кварацхелиянинг укаси Торнике Кварацхелия фаолиятини Европанинг етакчи чемпионатларидан бирида давом эттириши мумкин. 16 ёшли грузиялик футболчига Англиянинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда FootballTransfers нашри TEAMtalk маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» Торникенинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Ёш қанот ҳужумчиси ҳозирда Тбилисининг «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг ўйини Европанинг камида 14 та клуби эътиборини тортгани айтилмоқда. Лондонликлар эҳтимолий трансфер борасида рақобатчиларидан олдинроқ ҳаракат қилиш ниятида.

Бироқ футболчининг ёши Англияга ўтиш жараёнида асосий тўсиқлардан бири бўлиб турибди. Амалдаги қоидаларга кўра, Торнике 18 ёшга тўлмагунча инглиз клубига трансфер қилиниши мумкин эмас. Шу сабаб унинг Премьер-лигага ўтиши 2028-йил февраль ойидан кейин амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Торнике Кварацхелия жорий йил май ойида «Динамо Тбилиси»нинг асосий жамоасида дебют қилган. Ёш футболчи ҳозирга қадар катталар жамоасида 600 дақиқадан ортиқ ўйин амалиётига эга бўлган. У ҳам акаси Хвича сингари асосан қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг