J30 Andijan Cup турнири якунланди: Абдураҳмон Каримов — чемпион
J30 Andijan Cup турнири якунланди: Абдураҳмон Каримов — чемпион.
Андижонда ITF World Tennis Tour Juniors J30 туркумидаги Andijan Cup халқаро турнири якунланди. Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида ўзбекистонлик Абдураҳмон Каримов чемпион бўлди. У финалда Андрей Ткаченко устидан 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизлар ўртасидаги яккалик финалида нейтрал мақомдаги Виктория Нахибович Ўзбекистон вакили Муслимахон Турдимуродовани 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўғил болалар жуфтлигида Никита Гафуров (Ўзбекистон) / Жанторе Санжарулы (Қозоғистон) ғолиб бўлди. Финалда улар ўзбекистонлик Саидумар Саидакбаров / Аҳмаджон Тошмуҳамедов жуфтлигини 6:2, 6:7(6), 10:6 ҳисобида мағлуб этишди.
Қизлар жуфтлигида нейтрал мақомдаги Марта Карас / Мария Мальцева чемпионликни қўлга киритди. Улар финалда нейтрал мақомдаги Станислава Алейникава / Виктория Нахибович жуфтлигини 6:2, 7:6(5) ҳисобида енгди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.