locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» қишки трансфер ойнасида шошилмоқчи эмас

10-туридан кейин мюнхенликлар турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
«Бавария» қишки трансфер ойнасида шошилмоқчи эмас
Фото: Getty Images

«Бавария» спорт директори Макс Эберль жамоанинг қишки трансфер ойнасидаги эҳтимолий режалари ҳақида фикр билдирди.

Мюнхенликлар раҳбарияти таркибни кучайтириш масаласида шошилинч қарор қабул қилмоқчи эмас. Эберльнинг таъкидлашича, январь ойида янги футболчиларни харид қилиш осон эмас, чунки клублар мавсум ўртасида ўз етакчиларини қўйиб юборишни исташмайди.

«Вазиятни хотиржамлик билан баҳолаб олишимиз керак. Биз шошилмаймиз. Агар қандайдир қадам ташлайдиган бўлсак, бу қарор ўзини оқлаши лозим.

Январь ойида футболчиларни сотиб олиш қийинроқ, чунки ҳеч бир клуб мавсум ўртасида ўз етакчиларини қўйиб юборишни хоҳламайди. “Бавария” ҳақида гап кетганда эса бизга жамоамизни кучайтира оладиган ёки камида ҳозирги савиямизга мос келадиган футболчилар керак. Бундай ўйинчиларни топиш осон эмас», — деди Эберль Sky Sport нашрига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» Майкл Олисе ва Харри Кейннинг жароҳатлари сабабли уларнинг хизматларидан айрилган эди.

Бундеслиганинг 10-туридан кейин мюнхенликлар турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам Дортмунднинг «Боруссия»сидан икки очко ортда қолмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг