Гимараэс: «Ньюкасл»да бутун ўйин мен орқали қуриларди, аммо «Арсенал»да вазият бошқача»
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс «Ньюкасл»дан Лондон клубига ўтганидан кейинги мослашув жараёни ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчининг таъкидлашича, «Ньюкасл»да ўйин асосан унинг атрофида қурилган бўлса, «Арсенал»да у жамоавий ўйин услубига мослашишига тўғри келмоқда.
«Ньюкасл»да бутун ўйин мен орқали қуриларди, аммо “Арсенал”да вазият бошқача. Энди жамоа менга мослашиши эмас, балки мен жамоага мослашишим керак.
“Ньюкасл”да бажарган ишларим билан бу ерда қилаётган ишларим ўртасида катта фарқ бор. Мослашув жараёни вақт талаб қилади, аммо барчаси яхши бўлишига ишонаман», — дея Гимараэснинг сўзларини келтиради Arsenal Radar.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Бруно Гимараэсни ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл»дан 87,5 миллион еврога сотиб олган эди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида ҳозирга қадар 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.