Сергей Лебедев 57 ёшда вафот этди
Ўзбекистон футболи фахрийси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Сергей Лебедев 24 ноябр куни 57 ёшда вафот этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Сергей Лебедев 1969 йил 31 январда Фарғона вилоятида туғилган. У яримҳимоячи сифатидаги футболчилик фаолиятининг асосий қисмини маҳаллий «Нефтчи» жамоаси таркибида ўтказиб (узилишлар билан 1989-2006 йиллар оралиғида), беш марта Ўзбекистон чемпиони бўлган ва икки марта мамлакат кубогини қўлга киритган.
Шунингдек, 1994–2000 йилларда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида жами 33 ўйин ўтказиб, 10 гол урган. Хусусан, 1994 йилги Осиё ўйинларида ғолиб бўлган жамоа таркибида бўлган.
У 1997 йил жаҳон юлдузлари жамоасига чақирилган ва МДҲ маконининг бундай даражадаги ўйинда иштирок этган ягона вакили бўлганди.