Калафьори фаолиятида қайси футболчига қарши ўйнаш қийин бўлганини айтди
«Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафьори ўзига қарши майдонга тушган энг қийин рақиб ва келажакда ўйнашни истайдиган футболчиси ҳақида гапирди.
Италиялик футболчининг фикрича, «Бавария» вингери Майкл Олисе унга қарши ўйнаш энг қийин бўлган рақиблардан бири ҳисобланади.
«Майкл Олисе — менга қарши ўйнашга тўғри келган энг қийин рақиблардан бири. Келажакда кимга қарши ўйнашни истардим? Ламин Ямалга қарши. Мен у билан фақат марказий ҳимоячи сифатида тўқнаш келганман. Энди эса ҳимоянинг қанотида ҳаракатланиб, унга қарши ўйнашни хоҳлардим», — дея Калафьорининг сўзларини келтиради Arsenal Radar.
Қайд этиш жоиз, 24 ёшли Калафьори жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 13 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни «Арсенал» Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 25 ноябрь куни соат 01:00 да бошланади.