locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Олисенинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Француз футболчисининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Футбол
«Бавария» Олисенинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
Фото: Getty Imagesтди

«Бавария» спорт директори Макс Эберль жамоа ҳужумчиси Майкл Олисенинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Мадриднинг “Реал” клубидан бизга икки марта қўнғироқ қилишди. Улар Олисе билан ҳеч қандай алоқа ўрнатишмаганини айтишди», — дея Эберлнинг сўзларини келтиради SPORT BILD.

Аввалроқ ОАВда «Реал» 24 ёшли француз футболчисига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Бавария» ўзининг етакчи ҳужумчиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Майкл Олисе жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 16 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Қайд этиш жоиз, француз футболчисининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг