locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собиқ жаҳон чемпиони Синдаровни жаҳон чемпионлиги учун матч фаворити деб атади

Синдаров ва Гукеш ўртасидаги матч бугун старт олади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик гроссмейстер Сергей Карякин Жавоҳир Синдаров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги матчи олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Sport-Express нашри хабар берди.

Манбага кўра, Карякин ўзбекистонлик гроссмейстернинг ғалабага бўлган иштиёқи ва мотивациясини юқори баҳолаган. Россиялик шахматчининг фикрича, Гукеш жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг ўйин даражасида сезиларли пасайиш кузатилган.

Карякин Синдаровни матч фаворити деб ҳисоблашига қарамай, ҳамюртимизни осон ғалаба кутмаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, яккама-якка матчларда аввалги натижалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас ва икки гроссмейстер ўртасидаги кураш барча 14 та партия давомида кечиши мумкин.

Маълумот учун, Сергей Карякин 2016 йилда жаҳон чемпионлиги учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши матчда иштирок этган. Ўшанда россиялик гроссмейстер тай-брейкда имкониятни бой берган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг