locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Харри Кейннинг ўрнига 37 ёшли собиқ ҳужумчисини қайтариши мумкин

Шу сабабли клуб раҳбарияти қишки трансфер ойнасида тажрибали футболчини таклиф этиш вариантини муҳокама қилмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан англиялик ҳужумчи Харри Кейннинг ўрнини тўлдириш учун камерулик Эрик Максим Шупо-Мотингни жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sport журналистлари Флориан Плеттенберг ва Лука Сикстус хабар берди.

Манбага кўра, айни пайтда Германия клуби таркибида Кейннинг ўрнини эгаллай оладиган классик марказий ҳужумчи мавжуд эмас. Шу сабабли клуб раҳбарияти қишки трансфер ойнасида тажрибали футболчини таклиф этиш вариантини муҳокама қилмоқда.

37 ёшли Шупо-Мотингнинг «Нью-Йорк Ред Буллз» билан ҳамкорлиги йил якунида ниҳоясига етади. Камерунлик ҳужумчининг Мюнхен клуби тизимини яхши билиши унинг асосий устунликларидан бири ҳисобланмоқда. Бироқ раҳбарият ҳозирча якуний қарорга келмаган.

Маълумот учун, Эрик Максим Шупо-Мотинг 2020–2024 йилларда «Бавария» шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи Мюнхен клуби сафида 122 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг