locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC собиқ жангчиси чемпионлик камаридан воз кечиб, янги ташкилот билан шартнома имзолади

Унинг ACB JJ доирасидаги илк беллашуви 20-декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Қозоғистонлик MMA жангчиси Жалғас Жумагулов бразилия жиу-житсу ва грепплинг бўйича мусобақалар ташкил этувчи ACB JJ халқаро лигаси билан шартнома имзолади. Спортчи бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Жумагулов янги ташкилот билан тўртта беллашувга мўлжалланган келишувга эришган. Унинг ACB JJ доирасидаги илк беллашуви 20-декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча рақибининг номи ошкор қилинмаган.

Қозоғистонлик жангчи 21-ноябрь куни Европанинг OKTAGON MMA ташкилотини тарк этиши ва ўта енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан воз кечишини эълон қилган эди. Спортчи ушбу қарорини муносиб рақиблар етишмаётгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, Жалғас Жумагулов 2020–2023-йилларда UFC ташкилотида фаолият олиб борган. 38 ёшли жангчи профессионал MMA фаолияти давомида 19 та ғалаба ва тўққизта мағлубият қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг