locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA футболдаги қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериш хизматини ишга туширди

Янги тизим FIFA ташкил этадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчилар ва ҳакамлар учун мўлжалланган.
Теннис
FIFA футболдаги қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериш хизматини ишга туширди
photo: Tennis Uzbekistan

FIFA футболдаги қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериш хизматини ишга туширди.

Янги тизим FIFA ташкил этадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчилар ва ҳакамлар учун мўлжалланган. У орқали келишилган ўйинлар ташкил этилиши ёки мусобақалар ҳалоллигига путур етказувчи бошқа қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Мурожаатларни электрон почта, SMS ёки махсус онлайн шакл орқали юбориш мумкин. Барча маълумотлар тўғридан тўғри FIFAнинг спорт ҳалоллиги масалалари бўйича бўлимига келиб тушади.

FIFAнинг спорт ҳалоллиги масалалари бўйича катта менежери Liam Richнинг таъкидлашича, янги хизмат футболчилар ва ҳакамларга шахсини ошкор қилмаган ҳолда эҳтимолий қоидабузарликлар ҳақида хавфсиз хабар бериш имконини беради.

Шунингдек, хизмат орқали футболчиларга ижтимоий тармоқларда нисбатан ҳақорат ва тазйиқ ҳолатлари ҳақида ҳам маълумот бериш мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг