locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистон промоушенининг собиқ чемпиони UFCда янги жанг ўтказиши мумкин

Ярим ўрта вазн тоифасидаги мазкур беллашув 2027-йилнинг 23-январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Meta APEX аренасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Қозоғистоннинг Naiza промоушени собиқ чемпиони, украиналик UFC жанговчиси Даниил Донченконинг навбатдаги рақиби америкалик Нил Магни бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Двоечка MMA/UFC” Telegram канали хабар берди.

Манбага кўра, ярим ўрта вазн тоифасидаги мазкур беллашув 2027-йилнинг 23-январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Meta APEX аренасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Донченко айни пайтда UFCда кетма-кет тўртта ғалабага эга бўлиб, профессионал фаолияти давомида 16 та ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган. Унинг эҳтимолий рақиби Нил Магни эса UFC ярим ўрта вазн тоифасининг энг тажрибали вакилларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Нил Магни 2022-йилда қазақстанлик UFC жанговчиси Шавкат Раҳмоновга қарши октагонга чиқиб, муддатидан аввал мағлубиятга учраган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг