locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоийда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди

Жорий йилнинг 11–15 ноябрь кунлари Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Навоийда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди
photo: MOQ

Навоийда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди

Жорий йилнинг 11–15 ноябрь кунлари Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 120 нафардан ортиқ гимнастикачи жамоавий ва якка тартибдаги баҳсларда ўз маҳоратини намойиш этди.

Жамоавий натижаларга кўра:

1-ўрин — Тошкент шаҳри;
2-ўрин — Самарқанд вилояти;
3-ўрин — Навоий вилояти.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва медал билан тақдирланишди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг