locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди

Егор кеча 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди/
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди
ФОТО: Olympic.uz

Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.

S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва термамиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш (S13 класс)

1. Егор Болотов (Ўзбекистон) — 58.97
2. Томас ван Ваанрой (Нидерландия) — 59.35
3. Олексей Вирченко (Украина) — 59.45

Егор кеча 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди. Бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш финалида вакилмиз Мубинабону Халилова (S13) еттинчи бўлди. Олдинда Сардор Бахтиёров (S7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг