\"Astana Open Series\" халқаро турниридан навбатдаги медаллар
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “ASTANA OPEN SERIES” халқаро нуфузли турнирига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Самира Исмоилова ҳамда Асал Ризаевалар “Омниум” дастурида ҳам ўзларини кўрсата олишди.
Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган “Омниум”да Самира Исмоилова кумуш медални қўлга киритди. Асал Ризаева эса 4-натижани қайд этиб, яна бир бор вакилларимизнинг муваффақиятли иштирокини таъминлади.
Бундан ташқари, Самира Исмоилова куни кеча “Скрэтч” дастурида ҳам кумуш медалга эга чиққандИ. “Элиминация” дастурида эса кумуш ва бронза медаллари ҳамюртларимизга насиб этган.
Қўлга киритилган натижалар билан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда зафарлар тилаб қоламиз.