Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этмайди — ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хорижий ва маҳаллий ОАВларда тарқалган хабарларга зудлик билан муносабат билдирди.
Футбол
photo: UFA
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фабио Каннаваронинг миллий жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақида тарқалган хабарларга зудлик билан муносабат билдирди.
«Сўнгги соатларда айрим хорижий манбаларда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Осиё кубоги-2027 мусобақаси муддатининг ўзгартирилиши ортидан ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.
Оммавий ахборот воситалари ва футбол мухлисларидан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ҳамда расмий хабарларга таянишни сўраймиз», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.