FIDE ва Total Chess рейтинглари: Абдусатторов ва Синдоровнинг ўринлари алмашди
FIDE ва Total Chess рейтинглари: Абдусатторов ва Синдоровнинг ўринлари алмашди.
Total Chess ноябрь ойи учун янги умумий рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда шахматчилар классик, рапид ва блиц рейтинглари асосида баҳоланган.
FIDE’нинг расмий классик рейтинги билан солиштирганда қизиқарли фарқлар мавжуд.
Нодирбек Абдусатторов
FIDE: 5-ўрин — 2772
Total Chess: 3-ўрин — 2771
Жавоҳир Синдоров
FIDE: 4-ўрин — 2782
Total Chess: 5-ўрин — 2756
Бошқа етакчи шахматчилар:
Магнус Карлсен
FIDE: 1-ўрин | Total Chess: 1-ўрин
Хикару Накамура
FIDE: 2-ўрин | Total Chess: 2-ўрин
Фабиано Каруана
FIDE: 3-ўрин | Total Chess: 9-ўрин
Алиреза Фирузжа
FIDE: 10-ўрин | Total Chess: 4-ўрин
Total Chess рейтинги FIDE’нинг расмий классик рейтингидан фарқ қилади. У шахматчиларни уч хил вақт назоратидаги рейтинглари асосида баҳолайди.
Сизнингча, шахматчининг умумий кучини қайси рейтинг тизими яхшироқ акс эттиради?