Рўзиқул Бердиев: «Натижа биз хоҳлагандек бўлмаса, бу турнир билан хайрлашишимизга тўғри келади»
Эртага ОЧЛ 2 мусобақасининг навбатдаги турида Қаршининг «Насаф» клуби сафарда «Қувайт СК»га қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Бобур Абдиҳолиқов иштирок этдилар.
- «Қувайт СК» ўтган ўйинда жуда кучли жамоалигини кўрсатди. Шу боис биз эртанги жуда оғир ва муҳим учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Эртанги беллашув биз учун руҳан ва жисмонан осон бўлмайди. Аввалроқ айтганимдек, ўйиннинг қиймати жуда юқори. Сабаби охирги имконитяларимиздан бири ҳисобланади. Бундан ўз фойдамизга ҳал қилиш учун ҳаракат қиламиз. Олдинги ўйиндаги каби ҳимоядаги хатоларни ва ҳужумдаги ўйинларимизни яхшилаш керак бўлади. Натижа биз хоҳлагандек бўлмаса, бу турнир билан хайрлашишимизга тўғри келади. Бизда йўқотишлар. Эртанги учрашувга барча ўйинчиларимиз тайёр», - деди Бердиев ўйин олдидан.