locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” ва “Тоттенҳем” Бундеслиганинг янги юлдузи учун курашмоқда

23 ёшли футболчи жорий мавсумдаги самарали ўйинлари билан Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборини тортган.
Футбол
Фото: Getty Images

Италиянинг “Ювентус” ва Англиянинг “Тоттенҳем” клублари Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоаси ҳужумчиси Юнус Эбноуталибни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 23 ёшли футболчи жорий мавсумдаги самарали ўйинлари билан Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборини тортган. Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Ювентус” ва “Тоттенҳем” вакиллари футболчи атрофидаги вазиятни ўрганиб, унинг вакилларига қизиқиш билдирган. Эбноуталиб жорий мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда ўнта учрашувда саккизта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширган. Унинг юқори самарадорлиги трансфер бозоридаги қизиқишни янада кучайтирган.

Бироқ “Айнтрахт” раҳбарияти ҳужумчини яқин орада сотишни режалаштирмаяпти. Франкфурт клуби футболчининг маошини ошириш ва унга яхшироқ шартлар таклиф қилиш орқали уни жамоада олиб қолмоқчи. Янги спорт директори Йоти Хациалексиу ушбу музокараларда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Ҳозирча футболчи учун расмий трансфер таклифи юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Юнус Эбноуталибнинг “Айнтрахт” билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. У Германия чемпионатида олти марта, мамлакат кубогида эса икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ҳужумчининг келажаги қишки трансфер ойнаси олдидан Европа футболида муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг