locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро кетиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди

Каннаваро 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.
Футбол
Каннаваро кетиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди
Фото: ЎФА

Осиё кубогининг ўтказилиш муддати кўчирилиши сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Фабио Каннаваро Осиё кубогининг ўтказилиш муддати кўчирилиши ортидан юзага келган вазият сабаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Айтилишича, бу айни дамда кўриб чиқилаётган эҳтимоллардан бири”, дейди Романо .

Маълумот учун, Каннаваро 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган ва Тимур Кападзе ўрнини эгаллаган эди. Италиялик мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2+3 йиллик схема бўйича шартнома имзолаган. Яъни, Каннаваронинг мажбурий шартномаси 2027 йилнинг октябригача амал қилади. У Ўзбекистон терма жамоасигача Италиянинг “Беневенто” ва “Удинезе”, шунингдек, Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубларида фаолият юритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг