locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори лавозимига тайинланди

Ирода Тўлаганова ўзининг профессионал фаолияти давомида халқаро майдонда юқори натижаларга эришган.
Теннис
Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори лавозимига тайинланди
photo: gettyimages

Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори лавозимига тайинланди.

Ирода Тўлаганова ўзининг профессионал фаолияти давомида халқаро майдонда юқори натижаларга эришган. У WTA рейтингида яккалик баҳслари бўйича дунёнинг 16-ракеткаси даражасига кўтарилган ва Ўзбекистон теннисининг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби фаолиятида ёш истеъдодли спортчиларни аниқлаш, уларни профессионал теннисга тайёрлаш, машғулотлар сифатини ошириш ҳамда юқори малакали теннисчиларни етиштириш устувор йўналишлардан ҳисобланади.

Янги раҳбар бошчилигида мактаб фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакатимиз теннисининг келажак авлодини тайёрлаш бўйича ишларни изчил давом эттириш кўзда тутилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг