locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эшпўлатов IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасининг финалида

Сенегал пойтахти Дакар шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақасида учинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Эшпўлатов IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасининг финалида
photo: Dzyudo Uzbekistan

Эшпўлатов IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасининг финалида.

Сенегал пойтахти Дакар шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақасида учинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Хабар берганимиздек, Олимпия ўйинларида ҳар бир давлатдан фақат бир нафардан дзюдочи қатнашишига рухсат берилган. Юртимиз шаънини -100 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жўрабек Эшпўлатов ҳимоя қилмоқда.

Дзюдочимиз саралаш баҳсларида япониялик Наито Араи, бурундилик Дон Де Игиране́зани мағлуб этди ва финалга йўл олди. Жўрабекнинг олтин медаль учун кечадиган финал беллашувидаги рақиби литвалиялик Таюс Бабайченко бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг