locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вали Султонов: «Қўқон-1912» жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди»

«Хоразм» бош мураббийи қўқонликларга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Вали Султонов: «Қўқон-1912» жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди»
photo: Xorazm fk

«Хоразм» клуби Қўқонда мезбонлар дарвозасига жавобсиз иккита гол урган ҳолда муҳим уч очкони қўлга киритди.

Мазкур баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Қолаверса, ўйин жуда чиройли бўлди. Йигитларимиз мураббийлар штаби томонидан кўрсатилган барча вазифаларни бажаришди. Ҳаммасини табриклайман. «Қўқон-1912» жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Олдимизда яна битта ўйин бор ва шунга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Ўтиш ўйинларида Суперлига клублари пролига вакиллари билан ўйнайди. Шундай экан, пролига жамоаларини ҳам кузатяпсизларми?

- Тўғри, ўтиш ўйини бўлади. Аммо олдимизда Суперлигада яна битта ўйинимиз бор. Бу тақдир, кўрамиз. Охирги учрашувдан кейин ҳал бўлади. Барча клубларга омад тилаймиз», - дея Вали Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг