locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U17 ЖЧ. Камерун 90+3-дақиқада гол уриб, Ўзбекистонга йўлланмани олиб берди

Қатарда ўтказилаётган U17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-турида «К» гуруҳи баҳслари якунланди.
Футбол
U17 ЖЧ. Камерун 90+3-дақиқада гол уриб, Ўзбекистонга йўлланмани олиб берди
photo: gettyimages
U17 Жаҳон чемпионати
27.11.2026, Як.
Руминия (17 ёшгача)
3
Камерун U17
1

U17 ЖЧ. Камерун 90+3-дақиқада гол уриб, Ўзбекистонга йўлланмани олиб берди

Қатарда ўтказилаётган U17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-турида «К» гуруҳи баҳслари якунланди.

Руминия ўсмирлар жамоаси Камерун устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлим бошида европаликлар учта гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйин якунида камерунликлар сафида Авийел Хентчо Нсеке жавоб тўпини киритди.

Ушбу натижа Руминияга 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Бироқ руминяликлар тўплар нисбатига кўра Ўзбекистондан ортда қолди. Ўзбекистон U17 жамоаси 3 очко ва +1 тўплар нисбати билан энг яхши учинчи ўрин эгалари рейтингида 8-поғонани эгаллаб, 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа, ўзбекистонликлар плей-офф босқичида гуруҳ босқичининг энг яхши жамоаси — Испания U17 жамоасига қарши майдонга тушади.

Иккинчи баҳсда эса Венесуэла ва Мексика нурсиз дуранг қайд этди. Ҳар икки жамоа 7 очкодан жамғарди. Тўплар нисбатига кўра, Мексика гуруҳда биринчи, Венесуэла эса иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди.

Учинчи тур якунларига кўра, Мексика ва Венесуэла 7 очкодан тўплади. Руминия 3 очко билан учинчи, Камерун эса очкосиз тўртинчи ўринни эгаллади.

ЖЧ U17. 3-тур
Руминия — Камерун 3:1

Венесуэла — Мексика 0:0

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, 12 та гуруҳда 3-ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа:

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг