locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Хоразм» сафарда «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Урганчликлар Рафаэль Таварешнинг дубль қайд этиши эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди.
Футбол
Суперлига. «Хоразм» сафарда «Қўқон-1912»ни мағлуб этди
photo: Qo'qon-1912

Ўзбекистон Суперлигасининг 29-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Хоразм»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Баҳснинг 60-дақиқасида Рафайел Тавареш ҳисобни очди. 80-дақиқада эса Максим Ширяев узатмасидан сўнг яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди.

Ушбу натижадан сўнг «Хоразм» 30 очко билан турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 24 очко билан 15-поғонада қолди.

Суперлига. 29-тур
Қўқон-1912 — Хоразм 0:2

Голлар: Тавареш 60, 80.
Огоҳлантиришлар:
Ҳамиджонов 51, Тоштемиров 65, Ахроров 71, Табатадзе 90+2.

Қўқон-1912: Давронов, Тоштемиров (Акрамов, 75), Ёқубов, Гвазавa (Сидиқов, 68), Ҳусанов (Табатадзе, 75), Нимели, Соҳибжонов (Ғадоев, 68), Пазилдинов, Маликжонов, Гиоргадзе, Ўктамов (Ҳасанов, 68).
Хоразм: Эргашев, Отахонов, Музаффаров (Абдухолиқов, 90+2), Азимов (Абдуҳамидов, 46), Тавареш (Султонов, 90+2), Ортиқбоев, Ҳамиджонов (Ширяев, 75), Ром, Пирмуҳаммадов, Ахроров, Сабино (Бекчанов, 82).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг