АТФ раҳбарияти Республика олимпия захиралари теннис мактаби фаолияти билан танишди
Ташриф давомида АТФ раҳбарияти мактабнинг моддий-техник базаси, машғулотлар учун яратилган шароитлар ҳамда ёш теннисчиларни тайёрлаш тизими билан яқиндан танишди.
Теннис
photo: Tennis Uzbekistan
АТФ раҳбарияти Республика олимпия захиралари теннис мактаби фаолияти билан танишди
Осиё теннис федерациясининг ривожланиш бўйича ижрочи директори Пунит Гупта ҳамда президент фаолияти масалалари бўйича ижрочи директори Манприт Кандҳари Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Сардор Камилов ҳамроҳлигида Республика олимпия захиралари теннис мактабига ташриф буюришди.
Ташриф давомида АТФ раҳбарияти мактабнинг моддий-техник базаси, машғулотлар учун яратилган шароитлар ҳамда ёш теннисчиларни тайёрлаш тизими билан яқиндан танишди. Шунингдек, мураббийлар ва спортчилар билан мулоқот ўтказилиб, мамлакатимизда теннисни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.