locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бухоро» ва «Машъал» дуранг ўйнади

Бухороликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқди, бироқ меҳмонлар ҳар икки сафар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Футбол
Суперлига. «Бухоро» ва «Машъал» дуранг ўйнади
photo: Buxoro fk

Ўзбекистон Суперлигасининг 29-турида «Бухоро» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

35-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев Велко Филипович узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 41-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев мувозанатни тиклади.

56-дақиқада Шерзод Эсанов Владимир Родичнинг пасидан кейин «Бухоро»ни яна олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Комилжон Тожиддинов Тоҳир Тўхтасинов узатмасини голга айлантириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу натижадан сўнг «Бухоро» 44 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Машъал» эса 6 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Суперлига. 29-тур
Бухоро — Машъал 2:2
Голлар:
Убайдуллаев 35, Эсанов 56 — Муртозаев 41, Тожиддинов 76.
Огоҳлантиришлар: Мухторов 18, Бошняк 35, Качарава 82.

Бухоро: Ҳамроев, Филипович (Қулматов, 66), Мухторов, Убайдуллаев (Качарава, 73), Баратов, Ражабов, Рўзиев (Хайруллаев, 73), Эсанов, Юлдашев (Мамасидиқов, 46), Младович, Родич.
Машъал: Русанов, Акрамов, Бошняк, Тожиддинов (Холматов, 89), Абдураимов, Муртозаев (Ярашев, 71), Тўхтасинов, Ифеани, Исмоилов (Жовлиев, 71), Боймуродов, Раҳимов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг