locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақоев: «Шартномамни 2028 ёки 2029 йилгача узайтирганман»

«Сўғдиёна» устози «Қўқон-1912»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Улуғбек Бақоев: «Шартномамни 2028 ёки 2029 йилгача узайтирганман»
photo: So'g'diyona fk

«Сўғдиёна» клуби сафарда «Қўқон-1912»ни ягона гол эвазига мағлуб этди. Ўйиндан кейин жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бу биз учун учта финалдек гап. Шунинг учун бугун биринчи финалдан муваффақиятли ўтдик, дейишим мумкин. Ўйинга келсак, баҳс биз учун яхши кечди. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус кўпроқ бизнинг томонда бўлди. Тезкор ҳужумлар ва қарши ҳужумлар орқали рақиб ҳимоясида бўш ҳудудларни топишга ҳаракат қилдик.
Ўйиндаги ҳал қилувчи вазият 75-дақиқаларда юз берди. Рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади. Кейинги ҳужумимизда эса биз гол киритдик. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради.
Йигитларга бугунги ўйин, майдонда кўрсатган фидойилиги ва бор кучини ишга солгани учун раҳмат айтмоқчиман. Энди навбатдаги финалга тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйинда ҳужум чизиғида уч нафар номинал ҳужумчи билан ҳаракат қилдингиз. Жаҳон футболида ҳам бундай ҳолат кам учрайди. Бу тактикани қўллашдан чўчимадингизми?

— Йўқ, бизда ҳужумда уч нафар футболчи ҳаракат қилди. Улар бир-бири билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, бўш ҳудудларга очилиши керак эди. Агар гол уриш учун имконият бўлса, учаласи ҳам бу вазифани бажариши лозим.
Менимча, иккинчи бўлимда уларнинг ўзаро ҳаракатлари яхши чиқди. Йигитлар мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди. Бугунги ғалабамизнинг сабабларидан бири ҳам шу, деб ўйлайман.

- Жамоадаги шартномангиз қачонгача амал қилади?

— Аниқ эсимда йўқ, менимча, шартномамни 2028 ёки 2029 йилгача узайтирганман», - дея Улуғбек Истамовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг