Роналдо: «2002 йилги Бразилия исталган жамоани мағлуб эта оларди»
Собиқ ҳужумчи фаолияти давомида тўп тепган энг кучли жамоа сифатида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Бразилия миллий жамоасини танлади.
Футбол
photo: gettyimages
Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо фаолияти давомида ўйнаган жамоалари орасидан энг кучлисини айтди.
«Мен ўйнаган энг яхши жамоа? Бу 2002 йилги Бразилия миллий жамоаси. Биз дунёнинг исталган жамоасини мағлуб эта олардик. Роберто Карлос фаолиятининг энг яхши даврида эди. Кафу, Лусио, Эдмилсон, Роберто Силва, Ривалдо, Роналдиньо, Жунинью — барчамиз биргаликда жуда яхши ўйнардик!», — дея Роналдонинг сўзларини келтиради The Touchline.
Маълумот учун, 2002 йилги жаҳон чемпионатида бразилияликлар барча етти баҳсда ғалаба қозонган. Финалда эса Германия миллий жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилган. Ҳар икки голга Роналдо муаллифлик қилган.