locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов: «Бугун 2:0 камлик қиларди, 3:0, 4:0 қилиш керак эди»

Фарғонадаги чемпионлик ва тақдирлаш маросимига уланган ўйиндан кейин Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмади.
Футбол
Вадим Абрамов: «Бугун 2:0 камлик қиларди, 3:0, 4:0 қилиш керак эди»
photo: Dinamo fk

Вадим Абрамов: «Бугун 2:0 камлик қиларди, 3:0, 4:0 қилиш керак эди. Футболчиларимдан нормал ҳакамликни ташкил қилиб бера олмаётганимиз учун узр сўрадим»

Фарғонадаги чемпионлик ва тақдирлаш маросимига уланган ўйиндан кейин Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмади. Мураббийдан микс-зонада «Нефтчи» - «Динамо» (2:2) баҳси борасидаги фикрларини сўрадик. Вадим Карленович футболчиларга миннатдорчилик билдириб, ҳакамлик ҳақида очиқ гапирди.

Фарғонада бўлиб ўтган «Нефтчи» ва «Динамо» (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов айрим саволларга жавоб берди.

- Бугун стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди ва натижада жуда қизиқарли, ҳаяжонли ўйин гувоҳи бўлдик. Ўйлайманки, мухлисларга ҳам учрашув ёқди. 2:2 ҳисобидаги натижа ҳақида нима дейиш мумкин? «Нефтчи»ни чемпионатдаги ғалабаси билан табриклаймиз.

- Аммо сизларда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтда ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлдими?

- Йўқ, бугунги ўйиндан кўриниб турибдики, 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб бўлмайди. Бунинг учун 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлиш керак экан. 2:0 ҳисобининг ўзи камлик қилди.

- Айтиш мумкинки, кейинги ўйин бутун мавсум давомидаги фаолиятингизга баҳо бериладиган учрашув бўлади. Умуман, бу йилги мавсум жамоангиз учун қандай ўтди?

- Бу йил биз учун мавсум шундай кечди. Аслида, бу ҳақда аввалги матбуот анжуманларидан бирида ҳам гапиргандим. Жуда қийин мавсум бўлди. Ҳозирча бу борада ортиқча изоҳ беришни истамайман. Айтайлик, биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

- Ўйиндан кейин футболчиларга нима дедингиз?

- Уларга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирдим ва узр сўрадим. Чунки футболчиларимизга муносиб ҳакамликни таъминлай олмаяпмиз. «Бунёдкор» билан ўйиндан кейин ҳам шундай дегандим. Футболчилар олдида бундай ҳакамлик учун уяламан. Улар, албатта, майдонда бор кучини ишга солишмоқда, қўлларидан келган барча ишни қилишяпти. Биз эса уларнинг меҳнатига муносиб шароит яратиб бера олмаяпмиз. Энди нима ҳам дердик, ҳаракат қиламиз, вазиятни кўрамиз.

Бугунги шундай футбол байрамини кўриб, Самарқанд учун ҳам ичинг ачийди. Афсуски, Фарғонада шундай байрамона муҳит бор, аммо Самарқандда бундай футбол байрами йўқ. Ваҳоланки, у ерда ҳам худди шундай байрамни ташкил қилиш мумкин эди», - дея Вадим Карленовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг