Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Жаҳон чемпионати саралашини муваффақиятли бошлади
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Жаҳон чемпионати саралашини муваффақиятли бошлади.
Ўзбекистонлик футболчилар саралаш босқичининг илк учрашувида Папуа-Янги Гвинея миллий жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимиз тўлиқ устунликка эга бўлишди. Бироқ яратилган голли вазиятлардан фойдаланишда жамоамизга омад етишмади.
Иккинчи бўлимда ҳам яққол устунликка эга бўлган вакилларимиз 67-дақиқада ҳисобни очишди. Рақиб ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида Дилдора Нозимовани қўполлик билан тўхтатишди. Бельгиланган пенальтидан Мафтуна Шойимова унумли фойдаланди.
88-дақиқада Илвина Аблякимова узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни иккитага оширди.
Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Папуа-Янги Гвинея ҳимоячиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Бельгиланган пенальтини Людмила Карачик аниқ амалга ошириб, баҳсга якуний нуқтани қўйди — 3:0.
Маълумот учун, жамоамиз навбатдаги учрашувини Гана терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс 1-декабрь куни бўлиб ўтади.
Аёллар футболи. ЖЧ саралаш турнири
Ўзбекистон 3:0 Папуа-Янги Гвинея
Голлар: М.Шойимова 67', Р.Самуэл 88' (Автогол), Л.Карачик 90+3'