locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. «Нефтчи» «Ал Ҳилол» билан баҳсда камбэк қилиб, жанговор дуранг қайд этди

Ислом Исмоилов жамоаси очколари сонини 5 тага етказиб, онлайн жадвалда 9-ўринга кўтарилди.
Футбол
Элит ОЧЛ. «Нефтчи» «Ал Ҳилол» билан баҳсда камбэк қилиб, жанговор дуранг қайд этди
photo: Neftchi FK
Осиё Чемпионлар Лигаси
23.11.2026, Як.
Нефтчи
2
Аль-Хиляль
2

ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 5-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Ал Ҳилол»ни қабул қилди. Голларга бой кечган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлимда Уоткинс ва Мартинелли голларга муаллифлик қилди. Танаффусдан сўнг Аброр Исмоилов ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Кейинчалик Акчичек автогол муаллифига айланди.

Бу натижадан сўнг Ислом Исмоилов жамоаси очколари сонини 5 тага етказиб, 9-ўринда бормоқда. Риёд клуби эса 10 очко билан 2-поғонада.

Элит ОЧЛ. 5-тур
Нефтчи — Ал Ҳилол 2:2
Голлар:
Аброр Исмоилов 49, Акчичек 70 автогол — Олли Уоткинс 21, Габриэл Мартинелли 28.
23 ноябрь, Фарғона, «Истиқлол»
Нефтчи — Ботирали Эргашев, Фаррух Сайфиев, Мишел Аугусто, Анвар Ғофуров, Иброҳимхалил Йўлдошев, Икром Алибоев, Ян Сассе (Куао, 67), Жамшид Искандеров (Владимир Йовович, 67), Аброр Исмоилов (Ратинио, 67), Алишер Одилов (Хуршид Ғиёсов, 81), Маркус Форсс (Зоран Марушич, 81).
Ал Ҳилол — Буни, Акчичек, Лажами (Тамбакти, 78), Кулибали, Эрнандес (Ал Ҳарби, 70), Невеш, Милинкович-Савич, Канно (Ал Довсари, 70), Мартинелли, Саммервилл, Уоткинс.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг