locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг тўртинчи партиясида ҳам дуранг ўйнади

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳси давом этмоқда. Бешинчи партия 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Бошқа спорт турлари
Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг тўртинчи партиясида ҳам дуранг ўйнади
photo: gettyimages

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат тожи учун ФИДЕ жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги тўртинчи партияда ҳам томонлар муросага келди.

Бу сафарги қарама-қаршиликда Гукеш оқ, Синдаров эса қора доналарда ҳаракат қилди. 34-юришига келиб вазият уч марта такрорлангани сабабли баҳс дуранг билан якунланди. Шу тариқа, тўрт партиядан сўнг матчдаги умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди.

Шахматчилар ўртасидаги бешинчи партия 29 ноябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг