locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ан Наср» футбол тарихида янги жаҳон рекордини ўрнатди

Риёд клуби кетма-кет 100 та лига баҳсида гол урган тарихдаги илк жамоага айланди.
Футбол
«Ан Наср» футбол тарихида янги жаҳон рекордини ўрнатди
photo: gettyimages

«Ан Наср» Саудия Арабистони Про-лигасининг 13-турида «Ал Ҳазм» дарвозасига гол уриб, футбол тарихидаги ноёб натижани қайд этди. Шу тариqa жамоа чемпионатдаги кетма-кет 100 та баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган илк клубга айланди.

Мазкур рекорд Саму Кошта томонидан 26-дақиқада киритилган гол эвазига қайд этилди. «Ан Наср» клуби ушбу натижани жаҳон рекорди сифатида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Риёд клуби 2026 йил сентябрь ойида кетма-кет 94 та лига баҳсида ғалаба қозониш орқали Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби 1936–1939 йилларда қайд этган 93 ўйинлик сериясидан ўзиб кетганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг