locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов Ўзбекистон чемпиони бўлган тарихидаги энг ёш бош мураббийга айланди

«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов Ўзбекистон чемпионати тарихида олтин медалларни қўлга киритган энг ёш мураббий сифатида рекорд ўрнатди.
Эксклюзив янгиликлар
Ислом Исмоилов Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг ёш бош мураббийга айланди
photo: Neftchi FK

Ислом Исмоилов Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг ёш бош мураббийга айланди

«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов Ўзбекистон чемпионати тарихида олтин медалларни қўлга киритган энг ёш мураббий сифатида рекорд ўрнатди. 1992-йилда таваллуд топган мутахассис 2026-йилги мавсумда 34 ёшида мамлакат чемпионига айланди.

Ислом Исмоиловгача ушбу рекорд Миржалол Қосимовга тегишли эди. У 2010-йилда «Бунёдкор» билан чемпионликни қўлга киритганида 40 ёшда бўлган.

Қизиғи, 2012-йилда Ислом Исмоиловнинг отаси Мурод Исмоилов 43 ёшида «Пахтакор»ни Ўзбекистон чемпионига айлантирганди. Орадан 14 йил ўтиб, унинг ўғли чемпионат якунига бир тур қолганида «шерлар»ни муддатидан аввал чемпионликдан маҳрум этди.

Ислом Исмоилов мураббийлик фаолиятидаги дастлабки қадамларини 2019–2021-йилларда Яйпаннинг «Турон» клубида қўйди. 2022–2025-йиллар давомида эса Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги ўсмирлар ва ёшлар жамоаларида фаолият олиб борди.

Ёш мутахассис кенг футбол жамоатчилигига Жиззахдаги шов-шувли матбуот анжуманидан кейин янада яхши танилди. 2025-йилда у Ўзбекистон U-17 жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Финалда икки нафар футболчиси майдондан четлатилганига қарамай, унинг жамоаси мезбон Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

2025-йилда Ислом Исмоилов «Нефтчи» U-21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2026-йилдан эса Фарғона клубининг асосий жамоасини бошқаришга киришди.

Ёш мураббий янги жамоасидаги илк мавсумidayoq Суперлига чемпионлигини қўлга киритиб, Ўзбекистон футболи тарихига кирди. Шу тариқа, Ислом Исмоилов Миржалол Қосимовнинг 16 йиллик рекордини янгилаган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган энг ёш бош мураббийга айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг