locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» — Суперлига 2026 чемпиони

Фарғона клуби «Динамо» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Футбол
«Нефтчи» — Суперлига 2026 чемпиони
photo: Neftchi FK

Суперлиганинг 29-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Меҳмонлар биринчи бўлимда Амаду Думбуянинг дубли эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқди. У 42-дақиқада ҳисобни очди, орадан икки дақиқа ўтиб эса «Динамо»нинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда Жамшид Искандеров пенальтидан икки бор гол урди. У 57-дақиқада ҳисобни қисқартирди, қўшиб берилган дақиқаларнинг 90+7-дақиқасида эса яна 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, «Нефтчи»га дурангни тақдим этди.

Ушбу натижадан сўнг «Нефтчи» очколарини 65 тага етказиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Фарғона клуби энг яқин таъқибчиларидан очколар бўйича узилиб кетди. «Динамо» эса 39 очко билан 8-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 29-тур
Нефтчи — Динамо 2:2
Голлар: Амаду Думбуя 42, 44 — Жамшид Искандеров 57 (пен.), 90+7 (пен.).
Огоҳлантириш: Жумабоев 23.

Нефтчи: Эргашев, Алибоев, Исмоилов, Искандеров, Абдуғаниев, Ғофуров (Убайдуллаев, 36), Одилов (Жумаев, 84), Сарсенбаев (Ғиёсов, 46), Сайфиев, Куао, Ратино (Йўлдошев, 70).
Динамо: Неманов, Радаев, Штефан, Амонов (Йўлдошов, 60), Ҳожимирзаев, Думбуя (Қодирқулов, 80), Жумабоев, Худойбердиев (Ҳайдаров, 80), Ҳайдаревич, Абдураҳмонов (Облақулов, 85), Сейтвалиев.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг