locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Учта кўрсаткич бўйича АПЛда Ҳусановга тенг келадигани топилмади

Ўзбекистонлик футболчи 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра, ўнг марказий ҳимоячилар орасида максимал тезлик, спринт масофаси ва спринтлар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Футбол
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасида муҳим натижани қайд этди. Ўзбекистонлик футболчи 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра, ўнг марказий ҳимоячилар орасида максимал тезлик, спринт масофаси ва спринтлар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда STATSports компанияси Gradient Sports маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Ҳусанов мавсум давомида соатига 35,75 километр тезликни қайд этган. Шунингдек, у ҳар 90 дақиқада ўртача 320 метр масофани спринт тезлигида босиб ўтган. Ушбу натижалар ўзбекистонлик ҳимоячига ўз позициясидаги бошқа футболчиларни ортда қолдириш имконини берган.

Ҳусановнинг юқори тезликда ҳаракатланиши, қисқа масофада тезланиши ва катта ҳудудларни назорат қила олиш қобилияти мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Натижада у жисмоний кўрсаткичлар асосида тузилган Англия Премьер-лигаси мавсумининг рамзий жамоасидан ҳам жой олган.

Маълумот учун, STATSports мазкур рейтингни тузишда мавсум давомида камида 1000 дақиқа майдонда ҳаракат қилган футболчиларнинг натижаларини ҳисобга олган. Таҳлилда умумий югуриш масофаси, максимал тезлик, спринтлар сони ва юқори тезликдаги ҳаракатлар баҳоланган. Ҳусанов эса учта кўрсаткич бўйича ўз позициясининг энг яхши футболчиси деб топилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг