locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» қуйи лигага тушса, Ҳоланд «Барселона»га ўтади — манба

Норвегиялик юлдуз 2025 йил январда «шаҳарликлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Футбол
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Инглиз футболи афсонасининг тахминича, агар «Сити» молиявий қоидабузарликлар сабаб Англия Премьер-лигасидан четлатилса, норвегиялик ҳужумчи фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Скоулз бу фикрни “The Good, The Bad & The Football” подкастидаги суҳбат давомида айтган. Ундан «Манчестер Сити» қуйи лигага туширилган тақдирда Ҳоланд қайси клубни танлаши мумкинлиги сўралган. Собиқ футболчи эса ҳужумчининг келажагини Испания чемпионати билан боғлаган.

«Барселона». Аслида у «Реал Мадрид» футболчисига ўхшайди. Уни «Реал Мадрид» либосида бемалол тасаввур қила оламан. Лекин менимча, у «Барселона»га боради», — деди Скоулз.

Маълумот учун, Ҳоланд 2025 йил январда «Манчестер Сити» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. Амалдаги келишув 2034 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ҳозирча футболчининг клубни тарк этиши ёки «Барселона» билан музокара олиб бораётгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ. Скоулзнинг баёноти фақат эҳтимолий вазиятга оид шахсий тахмин ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг