locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Непомняший: «Ўзбекистон — Россияга қарши ўйинда фаворит»

Ўз вақтида «оқ бўрилар»ни бошқарган россиялик мутахассис ўртоқлик баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Непомняший: «Ўзбекистон — Россияга қарши ўйинда фаворит»
photo: gettyimages
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
12.11.2026, 10.00
Ўзбекистон
-
Россия
-

Ўзбекистон миллий жамоаси 12 октябрь куни Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Бўлажак ўйин олдидан россиялик футбол мутахассиси, ўз вақтида Ўзбекистон миллий жамоасини бошқарган Валерий Непомняший ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистон миллий жамоаси — Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Менинг фикримча, айнан ўзбекистонлик футболчилар ушбу учрашув фаворити ҳисобланади.

Россия футболчилари пайшанба куни муносиб ўйин кўрсатиш учун бор кучларини ишга солишларига тўғри келади», — дея Непомняшийнинг сўзларини келтиради «RB Sport» нашри.

Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги беллашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг