locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан йўқотишга учради

Бу маълумотни «Динамо» клуби бош директори Павел Пивоваров тасдиқлади.
Футбол
Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан йўқотишга учради
photo: gettyimages
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
12.11.2026, 10.00
Ўзбекистон
-
Россия
-

Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан йўқотишга учради

Москва шаҳрининг «Динамо» клуби ҳимоячиси Максим Осипенко жароҳати сабаб Россия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, клуб ихтиёрига қайтди. Бу маълумотни «Динамо» клуби бош директори Павел Пивоваров тасдиқлади.

«Осипенко тиббий сабабларга кўра “Динамо” ихтиёрига қайтди. У МРТ текширувидан ўтди. Чамаси, ўйиндан кейин жароҳат олган ва маълум муддат майдонга туша олмайди», — деди Пивоваров.

Айни пайтда Россия терма жамоаси Тошкентга етиб келиб, шу ерда машғулотларда иштирок этмоқда. 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг