Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшехир» суперкамбек эвазига ғалаба қозонди
Элдорнинг голлари сони 9 тага етди. Ушбу беллашувда захирадан ўйинга қўшилган Йилдирим хет-трикка эришди.
Футбол
photo: gettyimages
Туркия Суперлигаси
23.11.2026, Як.
Истанбул Башакшaҳар
4
Corum FK
2
Туркия чемпионатининг 12-турида «Башакшехир» ўз майдонида «Чорум» билан тўқнаш келди. Меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда истанбулликлар ғалабани илиб кетди. Элдор Шомуродов ушбу баҳсда Суперлигадаги 9-голини уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг «Башакшехир» 20 очко билан 7-ўринга кўтарилди. «Чорум» эса 16 очко тўплаб, 11-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 12-тур
Башакшехир — Чорум 4:2
Голлар: Шомуродов 78, Йилдирим 82, 86, 90+1 – Рамирес 29, Маҳмич 68.
Башакшехир — Муҳаммад, Карбовник, Опоку, Эмин, Саба (Булут, 46), Калузински, Олсен, Кемен, Брнич, Зелке (Йилдирим, 69), ШОМУРОДОВ.