Ўртоқлик ўйинлари. Эрон меҳмонда Ироқ билан муроса кўчасини танлади, БАА Суриядан устун келди
ФИФА кунлари сабаб миллий жамоалар иштирокида ўртоқлик беллашувлари давом этмоқда. Эрон Ироқда мезбонларга қарши ўйнаб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ироқликлар сафида «Пахтакор» форварди Айман Ҳусайн майдонда 57 дақиқа ҳаракат қилди.
БАА Сурияга қарши беллашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Малайзия Ямандан устун келди.
Ўртоқлик ўйинлари
Ироқ — Эрон 1:1
Голлар: Жасим 1 – Ҳазбави 83
Эрон — Ниазманд, Ҳардони (Салмони, 75), Фаллоҳ, Немати, Гударзи (Ҳазбави, 46), Юусефи (Лимучи, 63), Ҳорбани, Эззатолоҳи, Муҳеби, Даргоҳий (Озмун, 46), Ҳусайннажод.
Ироқ — Кумей, Баеш, Рашид (Каррар, 88), Ҳошим (Ал Имам, 63), Яҳё, Жасим, Шер (Иқбол, 63), Ал Аммари (Исмоил, 88), Фаржи (Файсал, 56), Аҳмад, Ҳусайн (Ҳаммуд, 57).
БАА — Сурия 4:2
Голлар: Ивкович 36, Суҳайл 48, Хименес 67, 68 — С. Мустафа 44, Ал Мустафа 90+2.
Кувайт — Гондурас 1:2
Голлар: Росалес 21, Монкада 37
Яман — Малайзия 1:2
Голлар: Ҳазиқ 77 автогол — Син 6, 57.
Ливан — Фаластин 0:0