locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аргентина терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди

Барча голлар иккинчи бўлимда дарвозалардан жой эгаллади.
Футбол
Аргентина терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
13.11.2026, Як.
Аргентина
1
Уругвай
2

Аргентина терма жамоаси Уругвайга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. Буэнос-Айрес шаҳридаги «Бомбонера» стадионида бўлиб ўтган баҳсда амалдаги жаҳон чемпиони принципиал рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Иккинчи бўлим бошида Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Балерди тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. 53-дақиқада эса Максимилиано Араухо меҳмонларнинг устунлигини янада оширди. 73-дақиқада Хулиан Альварес ҳисобдаги фарқни битта голга қисқартириб, учрашувга яна интрига қайтарди.

Ўртоқлик учрашуви

Аргентина – Уругвай 1:2 (0:0)

Голлар: Альварес, 73 – Балерди 46 (автогол), Араухо, 53.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг