«Манчестер Юнайтед» Балогунни ҳам нишонга олди
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу эҳтимолни истисно қилмади.
Футбол
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогунни январь ойида таркибга қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу эҳтимолни истисно қилмади. Унинг таъкидлашича, ҳозирча «Манчестер Юнайтед» билан футболчи ўртасида фаол музокаралар йўқ. Бироқ ҳужумчига қизиқиш билдирилиши мумкин.Балогуннинг номи аввал «Эвертон» билан ҳам боғланган эди.
Томонлар ўртасида ёзги трансфер ойнасида келишувга яқин вазият юзага келган, аммо тиббий кўрик ва кейинги музокаралардан сўнг трансфер амалга ошмаган.Почеттино билан АҚШ терма жамоасида ишлаган футболчининг «Олд Траффорд»га келиши мумкинлиги ҳозирча трансфер бозоридаги тахминлардан бири бўлиб турибди.