locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Маккеннини сотиб олиши мумкин

Америкалик яримҳимоячининг «Ювентус» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
 «Манчестер Юнайтед» Маккеннини сотиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини «Ювентус» яримҳимоячиси Вестон Маккеннини таклиф қилиш билан бошлаши мумкин.

Италия матбуоти хабарларига кўра, аргентиналик мутахассис АҚШ терма жамоасида бирга ишлаган футболчиси билан яна ҳамкорлик қилишга қарши эмас.Маккенни ҳам эҳтимолий трансфер ҳақидаги саволга жавоб бериб, бундай вариантни бутунлай инкор этмади.

У жамоадаги айрим футболчилар келаси йил давомида клубини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлаган.Бироқ америкалик яримҳимоячининг «Ювентус» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Шу сабабли туринликлар уни қишда қўйиб юборишга рози бўладими-йўқми, ҳозирча номаълум.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг