locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Загреб Гран-при 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик

-81 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев эса финалга қадар етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Бошқа спорт турлари
Загреб Гран-при 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик
photo: Dzyudo Uzbekistan

Загреб Гран-при 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик.

Беш нафар спортчи билан Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ташкил этилган Гран-при туркумига кирувчи турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси иккита медаль ҳамда муҳим рейтинг очколари билан Тошкентга қайтмоқда.

Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг профессионал фаолиятини қайта тиклаган Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, у ўз ҳисобига Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси йўлидаги 350 рейтинг очкосини ҳам қўшиб қўйди. Муҳими, Диёрa секин-аста аввалги спорт формасига кириб бормоқда.

-81 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев эса финалга қадар етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди. Йўлдошев ҳисобига 490 рейтинг очкоси қўшилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг