«Челси» Жюль Кунденинг трансферига қизиқмоқда
Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Футбол
Фото: Getty Images
«Челси» «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансферини кўриб чиқмоқда.TEAMtalk маълумотларига кўра, Лондон клуби қишки трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Кунде эса эҳтимолий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.Франциялик футболчининг ўзи Европада қолишни исташи, Англия чемпионатига эса қизиқиш билдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.«Барселона» ҳам ўз таркибидаги айрим футболчиларни сотиш орқали янги трансферлар учун маблағ тўплашни истамоқда. Аммо Кунденинг кетиши ҳали ҳал қилинган масала эмас.