locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Ольмо учун 60 миллион евро таклиф қилиши мумкин

Унинг «Барселона» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Футбол
«Бавария» Ольмо учун 60 миллион евро таклиф қилиши мумкин
Фото: Getty Images

«Бавария» «Барселона» яримҳимоячиси Дани Ольмони ўз сафига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Испаниялик футболчи аввал Германия чемпионатида ўзини кўрсатган ва «Лейпциг»даги ўйинлари орқали катта клублар эътиборини қозонган эди.Тарқалган хабарларга кўра, Ольмо учун 60 миллион евро атрофидаги сумма муҳокама қилинмоқда.

Бироқ унинг «Барселона» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Шунинг учун каталонияликлар футболчини қишки трансфер ойнасида сотишга мажбур эмас.

Бу трансфернинг амалга ошиши учун «Бавария»нинг жиддий таклифи ва футболчининг ўзи ҳам рози бўлиши керак.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг